Assalomu alaykum. Men ham savodxonlik bayramida ishtirok etganimdan xursandman. Menimcha, bu tadbirni yana o'tkazish kerak. Va yana, tadbirni keng qamrovda o'tkazish uchun televideniya va radio orqali ham e'lon berib borilganda, maqsadga muvofiq bo'lardi. Savolim, yana o'tkaziladimi? Qachon? Jizzaxdan Munisxon Xolboyeva
Ҳурматли Мунисхон Холбоева! Акциямиз ҳақида билдирган илиқ фикрлар учун ташаккур билдирамиз! Акциямиздаги иштирокингиз она тилимиз ривожига қўшган холис ҳиссангиздир! Ушбу акция анъанавий равишда бу йил учинчи бор ўтказилди. Келгусида ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб бориш режалаштирилган. Акция ҳақида ролик тайёрлаб "Маънавият ва маърифат" каналида реклама қилдик, моддий томонларни ҳисобга олган ҳолда халқимиз кўп томоша қиладиган хусусий каналларда бериш имконимиз бўлмади. www.diktant.uz сайтига аъзо бўлинг ва ушбу лойиҳанинг келгуси фаолиятлари билан танишиб боринг. Сиз билан келгусида ҳам ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз!
28 май куни А.Навоий номли ТошДавЎТваА Университетида бўлиб ўтган Диктант Акциясида биринчи бор қатнашдим. Тўғриси, анча ҳаяжонландим. Чунки ёшим 66 да, пенсионерман, ўқишни мактабда 1969 йили "Олтин медаль" билан, Тиббиёт Институтини эса 1975 йилда тугатганимга ҳам анча вақт ўтдида. Университет биносига кириб кўриб ҳайратландим: қандай ажойиб, озода, шинам, ёруғ хоналар, заллар... Бундай ажойиб жойда фақат "БЕШ" баҳога ўқиш керак! ДИКТАНТ Акцияси ташкилотчиларига минг раҳмат! Олижаноб, савобли ишга қўл уришибди! Ёшлар қатори мен ҳам диктант ёзиб чиқдим. Жавобини орзиқиб кутяпман. Лекин мен учун жавоби маълум - асосийси, ЁШЛИГИМНИ ЭСЛАТДИ бу диктант, мана шунинг ўзи менга жавоб! DIKTANT.uz ташкилотчиларига соғлик ва омад тилаб, пенсионер ОДИЛБЕК ҚОЛДИБЕКОВ.
Ҳурматли Одилбек Қолдибеков! Университетимиз ҳамда ташкил қилинган акциямиз ҳақида билдирган илиқ фикрлар учун ташаккур билдирамиз! Сиздай инсонлар бор экан, тилимиз ҳеч қачон ўлмайди! Акциямиздаги иштирокингиз она тилимиз ривожига қўшган холис ҳиссангиздир! Сиз билан келгусида ҳам ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз!
Хурматли ташкилотчилар, она тилимиз ривожи учун жуда ажойиб ишни бошини тутибсизлар. менда таклиф бор эди, ушбу акцияни онлайн масофадан туриб ўтказишни ташкиллаштириш лозим, токи барчанинг қатнашиш имконияти мавжуд бўлар эди.
Ishtirokingiz va taklifingiz uchun katta rahmat, bu borada ishlar olib borilyapti.
Men Namangandanman Lekin Namanganda belgilangan joy yo'q ekan nima qilsam bo'ladi
Namangan davlat universiteti aksiyaning Namangan viloyatida o'tkazilishi uchun mas'uldir. Siz ushbu universitetga borib aksiyada qatnashishingiz mumkin.
Manzil: Namangan shahri, O‘ychi ko‘chasi, 316-uy.