Savol - Javob Savol yuborish

1. Assalomu alaykum. Men ham savodxonlik bayramida ishtirok etganimdan xursandman. Menimcha, bu tadbirni yana o'tkazish kerak. Va yana, tadbirni keng qamrovda o'tkazish uchun televideniya va radio orqali ham e'lon berib borilganda, maqsadga muvofiq bo'lardi. Savolim, yana o'tkaziladimi? Qachon? Jizzaxdan Munisxon Xolboyeva

2. 28 май куни бўлиб ўтган ТИЛ ҳақидаги Диктантнинг аслини (тўғри ёзилганини) электрон почтамга юборишнинг имкони борми?

3. 28 май куни А.Навоий номли ТошДавЎТваА Университетида бўлиб ўтган Диктант Акциясида биринчи бор қатнашдим. Тўғриси, анча ҳаяжонландим. Чунки ёшим 66 да, пенсионерман, ўқишни мактабда 1969 йили "Олтин медаль" билан, Тиббиёт Институтини эса 1975 йилда тугатганимга ҳам анча вақт ўтдида. Университет биносига кириб кўриб ҳайратландим: қандай ажойиб, озода, шинам, ёруғ хоналар, заллар... Бундай ажойиб жойда фақат "БЕШ" баҳога ўқиш керак! ДИКТАНТ Акцияси ташкилотчиларига минг раҳмат! Олижаноб, савобли ишга қўл уришибди! Ёшлар қатори мен ҳам диктант ёзиб чиқдим. Жавобини орзиқиб кутяпман. Лекин мен учун жавоби маълум - асосийси, ЁШЛИГИМНИ ЭСЛАТДИ бу диктант, мана шунинг ўзи менга жавоб! DIKTANT.uz ташкилотчиларига соғлик ва омад тилаб, пенсионер ОДИЛБЕК ҚОЛДИБЕКОВ.

4. Хурматли ташкилотчилар, она тилимиз ривожи учун жуда ажойиб ишни бошини тутибсизлар. менда таклиф бор эди, ушбу акцияни онлайн масофадан туриб ўтказишни ташкиллаштириш лозим, токи барчанинг қатнашиш имконияти мавжуд бўлар эди.

5. Diktant yozish sanalarini qanday bilamiz?

6. Men Namangandanman Lekin Namanganda belgilangan joy yo'q ekan nima qilsam bo'ladi

7. Men Toshkent viloyatida yashayman. Menga Toshk Pedagogika Universiteti yaqin. Diktantni shu joyda yozsam bo‘ladimi? Yoki Chirchiqqa borishim kerakmi?

8. Diktant bo‘ladigan kuni yonimda nimalar bo‘lishi kerak (Pasport, Ruchka, Qog‘oz...)?

9. Diktant o‘tkazuvchi tashkilotning telefon nomeri bormi?

10. Diktantni Kirill alifbosida yozsam ham bo‘ladimi?

11. Oxirida Sertifikat beraslami? Toshkentda yashidiganla, Yakkasaroyga borish keremi?

12. Masofadan turib diktant aksiyasida qanday qatnashishimiz mumkin?

13. Diktant yoziladigan kun saytda ko'rsatilgan istalgan manzilga borish mumkinmi? Soat 15.00 da boshlansa necha daqiqa avval borish lozim?

14. Диктант натижаларини қаердан ва қандай қилиб билса бўлади?

15. Диктантда иштирок этиш менга нима беради?

16. Диктантни лотин ёки кирилл алифбосида ёзишнинг аҳамияти борми?

17. Акцияда кимлар иштирок этиши мумкин? Иштирокчиларнинг ёши бўйича чекловлар мавжудми?

18. Diktant.uz сайтида қандай қилиб рўйхатдан ўтса бўлади?

128
127
126
125
122
120
119
114
113
112
111
109
23
15
14
13
12
9